Жейн Остин "Андиша ва ғурур" асарида қишлоқ дворянинг қизи Элизабет Беннет билан ўзининг келиб чиқиши, бойлиги ила мағрур бой помешчикнинг ўғли Фицуилям Дарси ўртасидаги саргузаштларни ҳикоя қилади. Асар 1813-йилда нашр қилиниб, адабиёт дунёсида катта шов-шувга сабаб бўлди. Ушбу асар ҳақида ўша пайтдаги "Британия танқидчиси" журнали шундай ёзган эди : "Асар шу пайтгача ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилинган бу турдаги ҳамма романлардан юқори туради". Умид қиламизки, мазкур асар ҳурматли ўзбек китобхонларига ҳам манзур бўлади.