Канадалик энг машхур ёзувчилардан бири.
Шимолий Америкада лидерлик, мотивасия ва шахсни ривожлантириш бўйича малакали мутахассис. Шу кунга қадар унинг асарлари 6 миллиондан кўпроқ нусхада чоп этилган. Шарманинг «Ўлсанг ким йиглайди», «Титулсиз лидер», «Ҳар кунлик илҳом» каби китоблари ўқувчилар қалбидан чуқур жой олган, уларни руҳлантирган ва яшашга бўлган иштиёқини оширган; китобхонга ҳаётининг гўзал лаҳзаларидан баҳраманд бўлиш, ҳар бир сониядан завқ олиб яшашга чақирган.
Қўлингиздаги китоб ҳам ёзувчининг навбатдаги бесцеллер асари ҳисобланиб, дунёнинг бир қанча тилларига таржима қилинган ва 18 дан зиёд давлатда севиб ўқилган. Сиз ҳаётда ўз мақсадингиздан чалғияпсизми? Ёки сизга бирор мадад керакдир?
Унда бу китоб айнан сиз учун, азиз китобхон!