Вақти келганда баъзи нарсалар учун жонни фидо қилиш мумкин. Аммо номусни ҳеч нарсага фидо қилиш мумкин эмас. Чунки номус жондан ҳам қимматлидир. Сувнинг софлиги унга қиймат бергани каби, инсоннинг номуси ҳам унга қадр келтиради
Мазкур китобга одамийлик ҳуснининг гултожи ҳисобланган номус ва ҳаё фазилати баробарида энг хунук иллатлардан бўлмиш номуссизлик ва беҳаёлик иллатлари ҳақида баҳс юритувчи бадиий асарлар, шунингдек, янги таҳрир, талқин, таҳлил билан тўлдирилган тарихий мавзулардаги «Фалак» ва «Тириклик суви» асарлари жамланган. Бу асарлар тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилсада, муаллиф ўз услубига содиқ қолиб, воқеалар баёнида саргузашт тарзини сақлаб қолган. Ушбу китобда номус фазилатига эришганлар саодатга етишсалар, шайтонга тиз чўкиб ибодат қилувчи номуссизларни кутаётган азоблар ҳақида ҳам сўз боради.