Тонг куннинг энг гўзал фурсатидир. Бу онда уйгоклик қалбнинг уйғоқлигига исботдир. Тонгда бедор бўлган, ҳар бир саҳарни уйкусиз кутиб олган инсоннинг тафаккури, калби юксалади, бошка инсонлар кашф этмаган ҳақиқатларни англаб етади. Араб адиби, мутафаккир Адхам Шарковийнинг «Тонгги суҳбатлар» китобида донишмандлик дурдоналарини кўрасиз. Иймон гўзаллиги, такво фазилати ва чинакам инсонийлик ибратлари барчамиз учун фойдалидир.