Жаҳон адабиётининг ёрқин намунаси бўлган ушбу асар атоқли файласуф ва психологнинг инсон руҳияти кучи, ҳатто ўлим қароргоҳларида ҳам жон сақлаб, бардош беришга ёрдам берувчи хаёлларга интилиши тўғрисидаги машҳур китобидир. Асарда энг қийин вазиятларда инсон қалбининг туб-тубига назар ташланади.
Муаллиф инсон асли ким эканлиги тўғрисида саволга жавоб излайди. Ўқувчига қийин вазиятларда жисмонан бақувват инсонлар эмас, руҳияти кучлиларгина омон қолишини таъкидлайди. Асар хулосаси яхшилик ва ёмонликни ажратиб турувчи чизиқ борасида бўлади. У газ камераларини, крематорийларни яратган ва қалбида дуо билан ўша камерага кириб борган мавжудотнинг ички оламига назар ташлайди. Уруш даҳшатлари ҳақидаги бошқа асарлардан асосий фарқи ҳам шу жиҳатида кўринади.