Ёзиш-жону дилим, аммо ҳар бир ёзилган кичик ёки катта асар ўқувчи учун фойдали бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Айниқса, ҳозирги техника-технология ҳаётимизни қамраб олган пайтда…
Мен ҳам ўз тажрибаларим, ўқиган, кўрган ва кечирганларимдан бир парча сифатида ҳикоялардан иборат китобимни тақдим этмоқдаман.
Ҳаётимиз алдов ва макрлардан иборат, фикридан йироқдаман. Аммо ҳар бир вазиятда инсон ўзининг топқирлиги ва зийраклигини ишга солса, ҳеч кимнинг дили ҳам оғримайди, сизнинг иззат-нафсингиз ҳам поймол бўлмайди, деган ғояни илгари сурмоқчиман.
Оила-докторлик дессертацияси ёзиладиган илмий янгиликлардан иборат институтга ўхшайди. Аммо биз бу институтда бир умр ўқиймиз. Бунда диплом, яъни натижадан ҳам кўра, ўқилиш жараёни муҳимдир.