Ҳатто бир-бирига жуда яқин бўлган инсонларнинг ҳам баъзан ўзаро тил топишишлари қийин бўлади. Бу айниқса, эркак ва аёл муносабатларида яққол намоён бўлади. Замонавий дунёда гендер фарқлар қанчалик инкор этилмасин, инсоният ҳали ҳам қадимги даврлардагидек икки жинсга бўлинади. Ушбу жинс вакиллари ҳамжиҳат оила яратиш ва уни зиддиятлардан ҳимоя қилиш учун бир-бирларини тушунишни ўрганишлари зарур.
Ушбу китоб сизга умр йўлдош танлаш, никоҳингизни мустаҳкамлаш ва хонадонингизни «жанг майдонига эмас, балки ўзингизни ҳамиша бахтли ҳис этадиган маконга айлантиришга ёрдам беради.