1953 йилда ДНК структураси кашф этилгач, барча жонзот- ларнинг ҳаёт коди маълум бўлди. Бу бемисл кашфиёт эди. Галдаги қадам ана шу кодни ўзимиз ёза олишимиз, уни бузиб, қайта тахрирлашни ўрганиш эди. Ҳаёт кодини қайта ёза олсак, биз нафақат туғма генетик касалликлардан ва саратондан халос бўлишимиз, балки танамизни исталган шаклда рангимиз, мушакларимиз ҳажми, касалликка қарши иммунитетимизни ўзимиз истаган томонга ўзгарти- риш, инсон ирсини ҳам дастурлаш мумкин бўлиб қоларди. Ниҳоят ана шу кашфиёт ҳам қилинди. Бактерияларнинг вирусларга қарши кураш усулини ўрганган олимлар бу усул фақат бактерия учун эмас, биз учун ҳам асқатишини, унинг ёрдамида генларимизни таҳрирлашимиз мумкинлигини билиб қолдилар. Оддий қизиқиш маҳсули бўлган кичик бир кашфиёт улкан ўзгаришларга олиб келди. Шу билан ген муҳандислиги даврига қадам қўйдик.
Генетик кодни бузишга катта ҳисса қўшган олим, Нобель мукофоти лауреати Женнифер Дауднанинг фаолияти, тадқиқотлари ҳақида ҳикоя қилар экан, Уолтер Айзексон шу баҳонада ген муҳандислиги вужудга келишидаги мураккаб- ликлар, ахлоқий масалалар, олимлар ўртасидаги рақобатлар ва, қўйингки, илмий кашфиёт ва ихтиролар қандай қилини- шини ўқувчига қизиқарли шаклда сўзлаб беради.