Муаллифнинг ушбу «Фаришталар ва иблислар» китоби дунё бўйлаб миллионлаб нусхада чоп этилган ва 50 га яқин тилга таржима Ушбу китоб фантастик, детектив ва Илмий сюжетга қилинган. асосланган. Китобни ўқишни бошлашингиз билан, шубҳасиз, ўзингизни асар қаҳрамони каби ҳис этасиз.
Хўш, «CERN» тадқиқот ва ихтиролар ташкилоти нима билан шуғулланади?
«Иллюминати» қандай ташкилот?
Ўрта асрларда яшаб ўтган Галилей, Рафаэль Санти, Коперник каби илм-фан одамларининг бу ташкилотга қандай дахли бор? «Тупроқ», «Ҳаво», «Сув», «Олов» унсурлари бу ташкилот учун нимани англатади?
Муаллифнинг асосий қаҳрамони Лэнгдон «Иллюминати» ташкилотини қандай аниқлайди? Ҳақиқатан ҳам, бу ташкилот замонавий дунё учун хавфлими?
Антиматерия нима?
«Иллюминати» ташкилоти нега антиматерияга қизиқиб қолди?
Бу ташкилотнинг асл мақсади нима?
Бу саволларга китобни ўқиш орқали жавоб топасиз. Марҳамат, завқланиб Ўқинг!
ЭСЛАТМА!
Ушбу китоб бадиий тўқимадир. Исмлар, қаҳрамонлар, жойлар ва воқеалар муаллифнинг тасаввур маҳсули бўлиб, ҳақиқатга умуман тўғри келмайди. Ҳақиқий ҳаётда бўлган воқеалар, жой ёки одамлар билан бўлган ҳар қандай ўхшашлик мутлақо тасодифдир.