Китобимизнинг бошқа китоблардан битта фарқли жиҳати бор. Бу оддий китоб эмас, балки тренинг китобдир. Бу нима дегани? Бу шуни англатадики китоб фақатгина ўқиб мазза қилиш учун мўлжалланмаган. Балки худди тренинглардаги каби амалда қўллаш учун вазифа ва машқларни ўз ичига жамлаган. Шунинг учун Сиз китоб ўқияпман деб эмас, балки тренингга қатнашяпман деб билишингиз керак бўлади. Сиздаги ҳақиқий ривожланиш қачонки ўрганган машқ ва техникаларни амалда қўллаганингиздан сўнггина содир бўлади. Акс ҳолда янги билимларни ўзлаштирганлик лаззатидан бошқа ҳеч нарсага эришилмайди.