Ҳеч биримизда қайси оилада туғилишни танлаш борасида имконият бўлмаган, аммо не бахтки, барча-барчамиз фарзандларимизни қандай оилада улғайтириш бўйича танловга эгамиз.
Меҳр ва муҳаббатга тўла бахтиёр оила қуриш ёки дилхираликлар, қўпол муносабатлар асосидаги инсонни бездирадиган хонадон асосчилари бўлиш ўз қўлимизда.
Никоҳингиз малҳамга, яхшиланишга, бахтга ва севгига муҳтожми? Турмуш ўртоғингизни англай оласизми ёки ўртангизда тушунмовчиликлар мавжудми? Оилавий муаммоларни фақатгина ажрим билан эмас, ўзаро муносабатларни психологик таҳлил қилиш орқали ҳал қилиш умидидамисиз? Жавобингиз «Ҳа» бўлса, Хадича Кубро Тонгарнинг қўлингиздаги мазкур китоби ёрдамчингиз бўлсин! Демак, ният ва ғайрат ўзимиздан.