Тарбия инсоннинг инсонийлигини таъминлайдиган қадимий ва абадий қадриятдир. Юксак қадриятлар тарбия орқали авлоддан авлодга ўтади.
Шу нуқтаи назардан фарзанд тарбияси муҳим жараён ҳисобланади. «Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ» деб номланган ушбу китоб таржима асар бўлиб, таржима жараёнида муаллифнинг услуби ва воқеалар ривожи тўла сақланди. Баъзи ўринларда халқимизнинг миллий анъаналари ва урф-одатларига мослаштирилди. Шунингдек, китобда тавсия этилган сабоқларнинг барчаси бевосита таржибаларга асосланади.
Мазкур китоб ота-оналарга фарзанд тарбиясида гўзал бир қўлланма бўлади деган умиддамиз.