Тил, миллат, халқ, қадрият, Ватан меҳри, давр руҳи, севги сеҳри, ҳақиқат va ёлғон, яхшилик va ёмонлик, тинчлик вa уруш мавзулари ҳассосона ёритилган «Менинг Доғистоним»дай асар жаҳон адабиётида кам топилади. Айниқса, асар мазмун-моҳиятига сингиб кетган шоирнинг дилбар шеърлари, пурмаъно ҳикмат-ҳикоятлари, ўзи кўрган ибратли воқеалар ҳақидаги ёдномалари ўқувчиларда ўчмас таассурот қолдиради.
1971 йилда дунё юзини кўрган бу асар ўтган ярим аср давомида юздан ортиқ тилларга таржима қилинди, миллионлаб нусхада чоп этилди. Бироқ ҳамон савдо расталарида кам топиладиган ноёб китоблар қаторида тилга олинади. Мазкур китобнинг она тилимизда кўп нусхада чоп этилиши шоирнинг қадрдон мухлислари қўлларига бир туҳфадай етиб бориш имконини беради.