Ушбу китобдан Шарқнинг уч мамлакатида аёл зотига, аёл қисматига бўлган муносабат акс этган учта асар жой олган. Мазкур асарлар турли муаллифлар томонидан, турли даврларда, турли тилларда битилган. Аммо мавзу бир, моҳият айни, тақдирлар ўхшаш. Албатта, бу билан қайсидир элни, қай бир мамлакатдаги тузум ёки тутумларни айблаш фикридан йироқмиз. Аммо бу асарларни ўқиш асносида халқимизнинг «бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил» мақоли эсга тушса ажаб эмас.