Муаллифнинг мазкур асари йўналиш жиҳатидан кундаликка ўхшайди. Инсоннинг кўнгил билан суҳбати, дил дафтарига битилган изҳорлар. Мавзу-жавобсиз муҳаббат. Исёнга тўла қалбнинг кўнгил изтиробидан бохабар бўлар экан, ўқувчи таниш ҳолатларга дуч келади. Қаҳрамонга ҳамдардлик асносида ўз-ўзига таскин беради. «Мени ёлғиз қолдирма» дея ўтинаётган қаҳрамоннинг тақдири пировардида қандай акс этади? Билиш қизиқ, аммо бу фақат мутолаа сўнгида аён бўлади.