Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ўзбек шеъриятида ўз овозига эга бўлган бетакрор истеъдод соҳиби эди. Унинг содда ва халқона шеърларини ўқимаган, ундан баҳра топмаган ўзбек китобхони топилмаса керак. Ушбу тўпламдан Муҳаммад Юсуфнинг қўшиққа айланган энг яхши шеърлари ўрин олган.