Морган Ҳаузелнинг «Пул психологияси» китоби пул билан бўлган муносабатингизни том маънода ўзгартириб юборишга қодир деган умидда сизга ушбу асарни тортиқ этмокдамиз. Асарни мутолаа қилар экансиз, пулни самарали бошқаришда молиявий ёки математик билимлар эмас, кишининг хулқ-атворию турли кескин паллаларда ўзини қандай тутиши муҳимроқ роль ўйнаши кундек ойдинлашиб бораверади. Қолаверса, китобда сизга доимий ҳамроҳлик қиладиган бойликка тежамкорлик, камтарлик ва эҳтиёткорлик сингари инсоний хислатлар билан эришилиши ҳаётий далиллар ва ўринли мисоллар билан исботлаб берилган.