Бирор-бир аёлни энг охирги марта қачон севгансиз?
Бирор-бир аёлни сўнгги бор қачон ўпганингизни, қучоқлаганингизни, бирга ухлаганингизни сўраганим йўқ. Бирор-бир аёлни энг охирги марта қачон чин юракдан, самимий севгансиз?
Йўқотиб қўйишдан қўрққан, ёнингизда бўлса ҳам соғинган, телбаларча рашк қилган, кўз қорачиғингиздай асраган, ҳимоя қилган ҳолда бирор-бир аёлни энг охирги марта қачон севгансиз?..
"Жасур йигитлар ҳеч нарсадан қўрқмайди" каби гапларнинг ҳаммаси беҳуда. Қўрқишингиз шарт. Қалбингизни забт этган аёлни йўқотишдан қўрқишингиз, уни рашк қилишингиз, бошқалардан қизғанишингиз шарт ... Кўчада унинг қўлларидан ушлаб юришингиз, танишларингизнинг ҳаммасига уни таништиришингиз лозим. Гўёки: "Бу аёл-менинг ҳаётим!" - деётгандай таништиришингиз шарт. Агар чиройли бир аёлни севишни истасангиз, уни табассум қилдира олишингиз керак. Чунки бахтли аёл - дунёнинг энг гўзал аёлидир. Сиз уни бахтли қила олишингиз шарт.
Ҳа, айнан шунинг учун ҳам унинг киприкларини ҳам seving...
Кафтларининг ичини ҳам seving...
Пардоз-андозсиз юзини ҳам seving...
Тунлари бедорлигини ҳам seving...
Уни сочларини юладиган аёлнинг азоб-уқубатини тушунадиган, англай оладиган даражада севинг.
Шунингдек, аёлнинг ўз сочларини юлишига сабабчи bo‘lmang...