Ушбу китоб муаллифи Масару Ибуканинг таъкидлашича, барча ёш болалар ноёб қобилият эгаси ҳисобланишади. У янги туғилган чақалоқларга муҳитнинг таъсири жуда катта экани ҳақида мулоҳаза юритиб, болаларнинг эрта ривожланиши борасида оддий ва тушунарли усулларни таклиф этади. Муаллифнинг фикрича, ёши катталар машаққат билан эгаллайдиган кўникмаларни болакайлар ўйнаган ҳолатда ўзлаштирадилар. Бу жараёндаги энг муҳим нарса - бола ҳаётига янги тажрибани ўз вақтида киритишдир. Кичкинтой билан доим ёнма-ён бўлган инсонгина ана шу вақтни пайқай олади. Китоб ўз фарзандларига янги ва ажойиб имкониятлар эшигини очишни истаган барча ота-оналар учун мўлжалланган.