Кишининг бошига ташвиш тушиши уни эсанкиратиб қўяди. Агар омад кетиб, улар қўша-қўша бўлиб келса, дунё қоронғи кўрина бошлайди. Охири кўринмас муаммолар метин ирода соҳибларини ҳам том маънода,,синдириб" қўяди.
Бироқ умри паёнига етиб қолган кексалар учун ана шу ташвиш ҳам ўзгача мазмунга эга бўлади. Ўша кутилмаган ташвиш ҳам жуда ширин бўлади. Дарҳақиқат, ҳеч бир иш қилмасдан зерикиб яшашдан кўра, кишининг ҳар тонг ўрнидан туришига сабаб бўла оладиган ташвиши бўлгани яхши. Асарни ўқир экансиз, ташвиш борасидаги ўй-фикрларингиз ўзгараётганини ҳис этасиз.