Коррупцияга қарши қандай курашиш мумкин? Бутун мамлакатни электр ва газ билан узлуксиз таъминлашнинг иложи борми ўзи? Одатда, коррупцияни батамом йўқотиш мушкуллигини кўп таъкидлайдилар. Аммо Михаил Саакашвили бунинг уддасидан чиқди ва Грузияда жуда қисқа муддатда коррупцияни етарли даражада кескин камайтирди, бюрократия ва ортиқча оворагарчиликларга барҳам берди, мамлакат иқтисодининг сезиларли даражада ўсишига замин яратди. Иқтисодчи Лариса Буракованинг ушбу китобида мана шу ислоҳотларга батафсил изоҳ берилган. Нашр муаллифнинг икки йиллик кузатувлари маҳсули бўлиб, илк бор рус тилида 2011 йилда
чоп этилган.