"Мамлакатлар таназзули сабаблари" муаллифлари ушбу саволга ишончли ва изчил асосланган янги назария билан жавоб беришга бел боғлаган: фаровонлик сабаби иқлим, география ёки маданият эмас, балки мамлакатдаги институтлардир. Қадимги Рим ва тюдорлар давридан то замонавий Хитойгача бўлган тарихий ва замонавий мисолларга таянган етакчи олимлар Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсоннинг таъкидлашича, кучи ва маблағини тикиши учун одамлар қаттиқ меҳнат қилса, бойиши мумкинлигига ишониши зарур, бу эса инновацияга рағбат, барқарорлик ва тинчликни таъминловчи ишончли институтлар демакдир. Китоб муаллифлари ўзларининг ўн беш йиллик тадқиқотларига асосланиб, Макс Вебердан то Жеффри Сакс ҳамда Жаред Даймондгача бўлган қатор олимларнинг назарияларига жавоб берган ҳолда, Фрэсцис Фукуяма ва Ян Моррислар ҳудудига жасорат билан қадам қўяди. Улар бойлик ва қашшоқлик сабабларини кўрсатиш учун иқтисод, сиёсат, тарих ва бугунги муҳим воқеаларни бир қозонга солиб, ўз назарияларини асослашга ҳаракат қилган.