"Тирилиш"- улуғ мутафаккир адиб Лев Толстойнинг энг "фош қилувчи" романларидан биридир. Асарда бош қаҳрамонларнинг аччиқ қисмати мисолида муаллиф нафақат жамиятдаги ёлғон ва қаллобликларни, қолаверса, инсон онги ва қалбининг энг қуйи бурчидаги яширин сирларинида очиб ташлайди. Лев Толстой инсон руҳининг беқиёс улуғворлиги, виждон амри ва раҳмдиллик киши тарбиясида жуда катта аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Унинг ушбу асари ҳам, севимли адибимиз Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда, "тараша ёки пайраҳанинг ўтига ўхшаб ловуллаб ёниб, бир зумда ўчмайди, балки саксовулнинг чўғига ўхшаб тутаб, суст ёнади, лекин ҳарорати зўр бўлади, анча фурсат ўчмай туради."