Технологиялар тараққиёти ҳаётимизда нималарни
ўзгартиради? Сунъий интеллект нималарга олиб боради,
ундан ким ютади-ю, ким ютқазади? У қайси соҳаларда
устунлик қилиши мумкин? Тўртинчи саноат инқилобидан
ўз манфаатимиз йўлида фойдаланиш учун нималарга
эътибор қаратишимиз керак? Давлатлар яқин келажакда
нималар қилишлари, режа тузганда нималарга эътибор
беришлари лозим?
"Тўртинчи саноат инқилоби" ҳодисаси ўзининг ўлчами, кўлами ва мураккаблиги билан инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Ушбу китобдан нафақат мазкур саволларга жавоб оласиз, балки глобал эврилишлар ҳақидаги тушунчангизни ҳам кенгайтирасиз.