«Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили» (инг. А Portrait of the Artist as a Young Man) - ирланд ёзувчиси Жеймс Жойснинг биринчи ва кўп жиҳатдан автобиографик романи. 1907 - 1914 йилларда ёзилган мазкур асарда Жойснинг кейинги романи - «Улисс» бош қаҳрамони Стивен Дедалнинг шахс сифатида шаклланиш даври акс этган. Романда муаллиф ўз қаҳрамонининг интеллектуал ва диний-фалсафий мулоҳазаларини акс эттирар экан, бу орқали мутлақ ҳақиқат деб эътироф қилинувчи католик дини ақидалари ва ўша давр ирланд жамияти қарашларини шубҳа остига олади.