Ота-онага фарзандининг бахтидан бўлак неъмат керак эмас. Худди шунингдек, фарзанд ҳам энг бахтиёр дамларида ота-она ёнида бўлгиси, бахтини улар билан баҳам кўргиси келади. Ота-она дийдори, ота-она меҳрини улар ҳар нарсадан азиз биладилар.
Қимматли китобхон! Севимли ёзувчимиз Худойберди Тўхтабоевнинг сиз - азиз китобсевар дўстларимиз учун тақдим этилаётган мазкур китобида ана шу мавзу қаламга олинган. Асарнинг ёзилганига анча фурсат ўтган бўлишига қарамай, у бадиий қимматини ҳамон йўқотмаган, аксинча, ҳар бир китобхон ушбу асарни ҳар гал қўлига ўзгача меҳр ва изтироб билан олади.
Мол-дунёни ҳар нарсадан учун билган ва охир-оқибатда гулдек фарзандларининг аччиқ қисматига сабаб бўлган ота-она ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур асар, умид қиламизки, яна бир карра ўзининг янги ўқувчиларини кашф этади.