Асар Нобель мукофоти лауреати, 24 ёшли покистонлик Малала Юсуфзой томонидан ёзилган бўлиб, муаллиф бу асарда ўз мамлакатидаги қизлар таълимига нисбатан тўсқинликлар, аёллар ҳуқуқининг поймол бўлиши ҳақида ёзади. Бир қанча қийинчиликлар туғилишига қарамай, илм олиш ҳамда ўзининг ва бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан чекинмаган. Малала кўплаб ёшларга ўрнак бўлади, деган умиддамиз.