Қадрли ёш китобхон! Ушбу китобдан эрамиздан олдинги VI асрда яшаб ўтган машҳур юнон масалчиси Эзопнинг ибратли ва таълим-тарбияга йўғрилган масаллари ўрин олган. Унда сиз яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалаба қозониши, ёлғончилик ва тамагирлик, албатта, жазога тортилиши, мақтанчоқлик ҳеч қандай наф келтирмаслигини бирор буюм ёки жонзот иштирокидаги ҳикоялардан билиб оласиз. Айниқса, китобда масал қаҳрамонларининг ранг-баранг расмлар орқали акс эттирилгани сиз - жажжи мутолаа ишқибозлари тасаввурини бойитиб, масалларни тез фурсатда зерикмай ўқиб чиқишингизга ёрдам беради.
Масалларда келтирилган Юнон мифологиясидаги худоларни подшоҳ дея ўзгартириш маъқул кўрилган.