Иван Сергеевич Тургенев асарларидаги жўшқинлик, ҳаётий воқеаларга одилона муносабат ҳар қандай ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Унинг асарлари ҳамон севиб ўқилишининг боиси ҳам балки шудир.
Мазкур китобдан жой олган «Арафа» ва «Дворянлар уяси» романлари ҳам юқоридаги фикрлардан мустасно эмас. Мутолаа жараёнида ҳар икки роман ўзаро узвий боғланган, гўё бир-бирини тўлдиргандай таассурот уйғотади кишида. Ўтмиш воқеалари теран тасвири билан бир қаторда, Ватанга бўлган муҳаббат, севги-муҳаббат бобидаги садоқат ва айрим ҳолларда хиёнатлар ўқувчини ларзага солади. Бу асарлар барчага бирдек манзур бўлишидан умидвормиз.