Машҳур психоаналист ва ижтимоий файласуф Эрих Фромм миллионлаб инсонларга севги учун яширин қобилиятларини ривожлантириш орқали бой ва самарали ҳаётга эришишга ёрдам берди. Ушбу самимий китобда у бу ғайриоддий туйғу ҳаётингизнинг барча йўналишини қандай ўзгартириши мумкинлигини кўрсатиб беради.
Кўпчилик севгига бўлган қобилиятини ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган даражада ривожлантира олмайди — бу етуклик, ўз-ўзини билиш ва жасорат билан бирлаштирилган севги. Севишни ўрганиш, бошқа санъатлар сингари, амалиёт ва диққатни жамлашни талаб қилади. Ҳатто бошқа ҳар қандай санъатга қараганда, у чинакам мулоҳаза ва тушунишни талаб қилади.
Фромм бу мумтоз асарида севгини ҳар томонлама тадқиқ этади — ёлғон тушунчалар ва юксак умидларга ботган ишқий севгини эмас, балки ота-она, болаларга бўлган севги, ўзини севиш ва Худога бўлган муҳаббатни ҳам ўрганади.