ISBN: 978-9943-8885-0-0
Автор: Эктор Гарсиа, Францеск Миралес
Издательство: Azbo Books
Язык: На узбекском
Количество страниц: 176
Тип обложки: Твердая \
Формат бумаги: A5
Сиз бу китобни ўқир экансиз, Япон халқининг узоқ умр кўриши ва бахтли ҳаёт кечиришининг сири бўлмиш ИКИГАИ ҳақида билиб оласиз. Нафақат ИКИГАИ, балки бугунги кунда оммалашиб, барчани ўзига тортаётган бир қатор янги аср илмлари бўлмиш: Морита терапияси, Наикан медитацияси, логотерапия кабиларнинг қимматли билимлари соҳибига айлана оласиз. Ва уларни қандай қилиб осонлик билан ҳаётингизга татбиқ қилишни ҳам айнан ану шу асарнинг ўзидагина ўрганасиз, бунинг учун яна бир нечта китоблар ўқишингизга ҳожат қолмайди.
Шунингдек, Япониянинг бутун дунёда тенги йўқ, ҳеч бир мамлакат ишлаб чиқара олмайдиган маҳсулотлари хусусида ҳам, ва яна Стив Жобсни ҳайратга солган Япон санъат асалари нима эканлигини ҳам билиб оласиз. Такуми, Гибли Ҳара ҳачи бу, Радио Тайсо, Ёга, Таи чи, Шиатсу, Ваби-саби ва бошқа шу каби бир қатор ер юзидаги барча инсонлар билиши лозим бўлган қимматбаҳо, илм-у сир-асрорга лиммо лим тўйинган асар десам муболаға бўлмаслигини, қанча гўзал сўзлар ила мадҳ этмай, камлигини ўқиган китобхонгина тушуниб, англаб етади. Бир жумла ила тушунтирмоқ жоиз бўлганда эса, ҳар бир инсоннинг кутубхонасида бўлиши керак ва шарт бўлган ягона "Узоқ ва Бахтли Яшашнинг Сирли Калити Беркитилган Китоб" дея таърифлаган бўлар эдим.