ISBN: 978-9943-7509-3-7
Автор: Сет Годин
Издательство: Zukko kitobxon
Язык: На узбекском
Количество страниц: 176
Тип обложки: Твердая
Формат бумаги: A5
Шунчаки ўз бизнесингизга янгича назар билан қаранг.
Агар сиз оддий сигирлар орасида бинафша рангини кўриб қолсангиз, уни узоқ вақтга эслаб қоласиз. Сиз уни эслаб қоласиз, у ҳақида ҳаммага айтиб берасиз. Сиз бундай мўъжиза ҳақида айтиб берган одамларингиз, эҳтимол ўша сигир ҳали ҳам сиз айтган ерда ўтлаб юрибди, деган умид билан сиз кўрсатган жойга боришади.
Сизнинг мижозларга таклифингиз ҳам шундай бўлиши керак: ностандарт, эсда қоларли. Шунда сиз ҳақингизда миш-мишлар бутун дунёга тарқалиб кетади. Ва бу сиз учун мутлақо текинга тушади.
Нима? Сизнинг маҳсулотингиз жуда оддийми?
Сиз уни коллекционер сифатида чиқара оласизми? Катта бозорлар эмас, балки кичик бозорлар ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Сиз ўз соҳангизда шунчаки «қабул қилинмаган» бирор ишни қилишга ҳаракат қилиб кўрдингизми?
Бу китобда сизнинг таклифингизни ноёб қилишнинг юзлаб аниқ усуллари жамланган. Ва бу усулларнинг барчаси иккита парадоксга асосланган.
- Хавфсиз - демак хавфли.
- Жуда яхши - демак ёмон.
Шунчаки ўз бизнесингизга янгича назар билан қаранг.