Агата Кристи бир неча марта муҳташам «Шарқий экспресс» поездида саёҳат қилган. 1931 йилнинг декабрида Туркиядан Англияга қайтиши, айниқса, эсда қоларли бўлган, чунки саёҳат давомида об-ҳаво ёмонлиги туфайли кўплаб қийинчиликларга дуч келган. Яна бир ҳодиса - 1929 йил январида «Шарқий экспресс» қор бўронига учраб, олти кун тўхтаб қолгани ҳам асар ғоясига туртки берган. Бундан ташқари, 1932 йилнинг мартида таниқли америкалик учувчи Чарльз Линдбергнинг боласи ўғирлаб кетилиши роман сюжетига асос бўлган.
Роман илк бор 1934 йил 1 январда Буюк Британияда нашрдан чиққан. 2015 йилда Кристи ижоди мухлислари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, «Шарқий экспрессдаги қотиллик» оммабоплиги жиҳатидан «Ўнта негр боласи»дан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди.