Абдулла Авлоний меросининг шоҳ асари саналган «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асари бўлиб, унда инсон учун муҳим болган жамики ахлоқ-одоб меъёрлари, таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу асар икки гуруҳга ажратилиб, «яхши хулқлар» деб номлаган қисмига 33 мақолат, «ёмон хулқлар» қисмига эса 21 та мақолат жамланган. Ҳаётий ривоятлар асосида Авлоний тарбия ва таълим бир-бири билан узвий боглиқлигини, тарбия аввало ўқитиш билан амалга оширилишини асар мазмунига сингдириб юборган.