Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг ҳар бир асари китобхонлар томонидан севиб мутолаа қилинади. Адибнинг „,Қалбингга қулоқ сол" қиссасидаги Ёдгор ва Чароснинг қувончу изтироблари ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Ёш Дилфузанинг ўлими эса қалбларни ларзага солади. Қўлингиздаги китобга киритилган ушбу қисса ёзувчининг энг яхши асарларидан биридир.