Ҳеч қандай манфаатларсиз одамларга яхшилик қилмоққа чоғланган, бу йўлда ҳатто ўз жонини фидо этишдан қайтмайдиган мард ўғлонлар камол топган бу қаҳрамонликлари асрлардан-асрларга ўтиб, афсонага айланган.
Оилада туғилган ўғил фарзандини юрт корига ярайдиган ватани ва оиласининг халоскори қилиб тарбиялашни ният қилган онажонларимизга бағишланади бу китоб.
Шунингдек, меҳнатим, номусим, ғурурим билан эл орасида ҳурмат қозонаман, деган улуғ мақсад билан яшаётган ёш дўстларимиз учун бу китоб.
Aзалий ва ўлмас мавзу яхшилик ва унинг инсон ҳаётидаги ўрни масаласига бағишланган «Нажот» афсона-қиссасини эътиборингизга ҳавола қилишдан мақсадимиз - бугун камолга етаётган, қадр-қиммат масалалари бироз унут бўлаётган ахборотлашув асрида ёш дўстларимизга улар буюк авлоднинг аждоди эканликларини эслатишдан иборат.