Британиялик адиб Жон Роналд Руел Толкин (1892-1973) қаламига мансуб "Ҳоббит ёхуд бориб қайтиш" романини узвий давоми бўлган "Узуклар ҳукмдори" роман-эпопеясини она тилимизга таржима қилишдан мақсад, сеҳр-жоду ёки афсунгарликни тарғиб қилиш эмас, аксинча ёшларнинг яхшиликка, адолатга, ҳақиқатга, меҳр-муҳаббатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, киндик қони тўкилган юрт - ватанга бўлган муҳаббатини янада юксалтиришдир.
Агар ушбу асарни бошидан охиригача ўқисангиз, унда она юрт мустақиллиги учун кураш, уни босқинчилардан озод қилиш қанча мушкул ва мураккаб вазифа эканлигини англайсиз.