Барча учун севимли «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак» номи билан машҳур шеърий сатрлар, унга ажойиб тарзда ишланган мултфильм ҳали ҳануз барча ёшдаги инсонлар эътиборини қозониб келади. Бунинг сири нимада?
Асарнинг жозибаси унинг халқ қалбига яқинлигида. Пушкиннинг бошқа асарлари ҳақида ҳам шундай фикрларни билдириш мақсадга мувофиқ. Халқнинг дарди, қисмати, фазилати, камчилиги, нуқсони, табиати, қўйингки, одамзодда мавжуд бўлган барча ўзига хосликлар айнан адиб асарларининг безаги, айни пайтда бадииятга кўчирилган иқтидоридан нишонадир.
Айнан шу жиҳатларига кўра адиб асарлари одамлар кўнглига яқин. Қолаверса, ҳар бир асардан хулоса чиқаришни муаллиф китобхоннинг ўзига ҳавола қилади.
Биз ушбу мўъжазгина китобчамиз орқали Пушкин ижоди билан яқиндан таништириш баробарида ҳаётимизда учрайдиган турли вазиятлардан тўғри хулоса чиқаришга ундаймиз.