Ушбу китобда биз сизни ўзимиз билан исломий флот бош қўмондони, европалик мусулмон Хайруддин Барбароссага тегишли кемада тарихий саргузаштлар томон бирга олиб кетамиз. У ердан биз ўтмишнинг яширин марваридларини териш учун, тарих уммони қаърига шўнғиймиз. Ушбу саргузашт давомида баъзи саволларга жавоб олишга ҳаракат қиламиз.