Ушбу «Кон-Тикида сафар» китоби дунёдаги кўп халқлар тилига таржима қилинган.
Асарда норвегиялик этнограф олим Тур Хеердалнинг беш саёҳатчи ҳамроҳи билан бирга оддий пальма ёғочидан ясалган (сол) қайиқда (1947 йил) Тинч Океанига чиқиб, Перу оролидан Полинезия оролларигача сузиб боргани ҳақида ҳикоя қилинган.
Мустақилликдан сўнг эришган ютуқларимиз ичида энг ҳайратланарлиси ёш авлод қалбида китобга меҳр уйғотиш бўлди. Айни маънода бу китоб етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган кишиларни иродали, эътиқодли қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади ҳамда кишиларда бирдамлик кайфиятини уйғотади. Зеро, «Кон-Тикида сафар» романида очиқ денгиз манзаралари ва ана шу поёнсиз уммондаги қаҳрамонлар ҳар қандай қийинчиликларга барҳам бериб ўз кўзлаган манзилларига эсон-омон етиб борадилар. Бу сафардаги рамз-ишоралар киши қалбини ёшартиради, унда ҳаётга бўлган ташналикни икки ҳисса оширади. Аслида бу асар қайсидир маънода кўнгил сари бир сафар ҳамдир.