Фарзанд дунёга келгач, ҳаётининг илк йилларида биз барпо қилган муҳит, хатти-ҳаракатларимиз боланинг ё салоҳияти илдиз отиб ривожланишини таъминлайди, ёки қобилиятлари сўниб, ўзини намоён этиш имконининг батамом йўқолишига сабаб бўлади. Бу битта оила учунгина эмас, жамият учун ҳам йўқотиш демакдир. Хўш, Яратгандан бизга омонат сифатида берилган беғубор болажон учун яхши ота-она бўлолдикми? Ёхуд келгусида ота-она бўладиган ёш китобхон, сизга фарзанд бўладиган жажжи ўғил-қиз учун қандай ота-она бўлиш имкониятингиз бор?
Мукаммал ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди, бироқ муносиб бўлишга интилиш ўз қўлимизда. Мазкур китоб ёш ота-оналарга бу борада муҳим амалий тавсиялар беради.