Неча марта ҳаммамиз ўзимизга ирода кучимиз етарли эканлигини айтамиз вазн йўқотиш, чекишни ташлаш, спорт билан шуғулланиш, Янги иш топиш ...
Лекин ҳамма нарса ўзгаришсиз қолмоқда ва бу ўзимизни агар хоҳласак албатта бунга қодирмиз деб алдаймиз.
"Мен қиламан" ва "мен қилмайман", "мен хоҳлайман" ва "мен хоҳламайман" деган сўзларимизнинг ортида нима бор? Ва нега биз кўпинча бундай иродага эга эмасмиз? Стендфорд профессори Келли МакГонигал сўнгги тадқиқот натижаларини сарҳисоб қилар экан, ёмон одатларни яхши одатлар билан алмаштириш, қандай қилиб ишни ортга суришни тўхтатиш, диққатни жамлашни ва стресс билан курашишни ўрганишни тушунтиради. МакГонигал усулига кўра, иродани ривожлантириш ўз-ўзидан хайратланарли даражада осон бўлиб чиқди.
Ушбу китоб сизга керакли амалий билимларни олишга ва керакли кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Ва муаллиф сизга синаб кўриш учун таклиф қилган тажрибалар туфайли ўқиш қизиқарли ва ҳаракатларга бой бўлишини ваъда қилади. Гўё микроскоп остида ўзингизда нимани ўзгартирмоқчи эканлигингизни кўриб чиқасиз ва буни бугундан бошлайсиз.
Келли МакГонигал Стенфорд университетининг энг машҳур курсларидан бири бўлган "Ирода кучи фани"дан дарс беради. У ўз курсини бошланганидан тўрт ҳафта ўтгач, талабаларнинг 97 фоизи ўзининг хатти-ҳаракатларини яхшироқ тушуна бошладилар ва 84 фоизи уларнинг иродаси сезиларли даражада кучли эканлигини таъкидладилар. Курс якунига кўра ҳар бир талаба ўз устида ишлаётган масалани муваффақиятли бажаради.
Бу китоб менинг ирода кучи ҳақидаги фикримни ўзгартиради. Мен ҳаётимизни анча осонлаштирадиган, мослашувчан қилишни ўргаталиган маҳорат билан танишдим. Китобнинг шўзаллиги шундаки, унда амалий машғулотлар кўп. Аслида бу сизнинг иродангизни чиниқтириш журнали, ўз-ўзини такомиллаштириш бўйича тайёр кўрсатмадир.