1917 йил Февраль ва Октябрь тўнтаришлари дунё тарихини ўзгартириб юборди. Уч юз йилдан ошиқ ҳукм сурган Романовлар династияси қулаб, жаҳонда илк бор ишчи, деҳқон, солдат ва матрослар ҳукумати иқтидорга келди. Бойларнинг зулм йўли билан топган мол-мулклари халққа бўлиб берилди. Дунё бу ғайри-табиий тарихий воқеа қаршисида лолу ҳайрон эди. Бу даҳшатли тўлқиннинг қай томон оқишини ҳеч ким билмасди. Роман-памфлетларнинг тўртинчи китобида ана шу ақл бовар қилмас воқеаларнинг қабариқ қмрраларига шоҳид бўласиз.