"Amazon", "Apple", "Facebook" ва "Google"- дунёдаги тўртта энг нуфузли компаниялар. Деярли барча кишилар мазкур компанияларнинг қандай қилиб бу даражага етгани ҳақида билишига ишонади. Лекин уларнинг бари адашади.
Сўнгги йигирма йил ичида, ушбу компанияларнинг кучли томонлари ва ажойиб ютуқларини ҳеч ким Скотт Гэллоуэй каби чуқур тушуниб етмади ва тасвирлаб бера олмади. Айни "буюк"лар томонидан тарқатилган афсоналардан шубҳаланиб, Гэллоуэй жиддий саволлар беради. "Катта тўртлик" қандай қилиб бизнинг ҳаётимизга шу қадар қатъий кириб бордики, энди ундан яшириниш ёки қарши туришнинг сира имкони йўқ? Унинг триллион долларлик сармоя ортидан қувишига кимдир халал бера оладими?
Гэллоуэй бизнес-мактабида ўқиётган минглаб талабаларни худди шундай такрорланмас тарзда маърузаларига жалб қиладиган "Катта тўртлик"нинг ёрқин пештоқи ортида яширинган йўналишларни таҳлил этади. У бизнес буюклари одамларни тарихдан олдинги даврдан буён бошқариб келаётган асосий ҳиссий эҳтиёжга нисбатан қандай мурожаат қилишини ва токи ортидан бошқалар югурмаслиги учун уларни манипуляция қилишларини кўрсатади. Ва, албатта, муаллиф ҳар бир киши "Катта тўртлик"нинг муваффақият борасидаги ҳикояларидан ўз бизнеслари ёки карьералари учун қандай сабоқ олишлари мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
"Катта Тўртлик" билан рақобатлашасизми-йўқми, ушбу компаниялар билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайсизми ёки шунчаки улар ҳукмронлик қиладиган дунёда яшайсизми ҳар қандай ҳолатда ҳам улар қандай ташкил этилганини тушуниш керак.