Ушбу асар демократик ва авторитар давлатлар ривожининг тарихий ва замонавий тенденцияларига бағишланган. Хусусан, муаллифлар ХХ аср бошларидаги диктаторларнинг сиёсий қиёфаси ва XXI аср авторитар раҳбарларнинг манипулятив эврилишини ўз илмий изланишларининг марказий мавзуси сифатида тадқиқ қилишган.
Асарда классик ва манипулятив диктаторларнинг бошқарувда куч ишлатишга бўлган муносабати, кийиниши ва сиёсий нутки каби жихатлари ўзаро қиёсланиши натижасида олинган хулосалар асосида "модернизация коктейли" номли янгича илмий қараш илгари сурилади. Шунингдек, манипулятив диктатуралар демократияларда заифликлар келтириб чиқариб ва улардан фойдаланмаслиги учун чидамлилик яратиш юзасидан таклифлар берилади.