Илкернинг ҳаёти инглиз тили ўқитувчиси Ҳасанбей билан учрашгандан сўнг бутунлай ўзгаради. Бу унинг инглиз тилидаги таълими бошланғичдан бошлаб энг мукаммал даражага етгунга қадар ажойиб ҳикояси.
Ҳасанбей икки ҳафта ичида Истанбулнинг турли туманларида учрашув ташкиллайди ва ҳар бир суҳбатда Илкер инглиз тили таълими бўйича саёҳатга отланади.
Бу романни ўқиб яхши ўқитувчи, ёшларни тўғри йўлга бошлаш орқали унинг ҳаётини қандай ўзгартиришингиз мумкинлигига гувоҳ бўласиз. Бундан ташқари, китобда тасвирланган оддий ва самарали усул билан атиги ўн учта дарсда инглиз тилини қандай ўрганишни ўргансангиз, жуда ҳайрон қоласиз.
Илкернинг "Устоз, қандай ҳал қиламан бу инглиз тили масаласини?" саволига Ҳасанбей берган жавоби, балки сиз учун ҳам бурилиш нуқтаси бўлар... Эҳ, бу ҳаёт, ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди...