Мен, дадам ва Алцгеймер... Ушбу ном бугун нафақат ўзбек китобхонлари учун, балки сеҳрли диёр адабий муҳитига ҳам бегона эмас. Яқиндагина АҚШ нашриётларидан бирида чоп этилган мазкур китобнинг ўзбек тилидаги шакли ҳам китобхонларга тақдим этилмоқда.
Одатда китобхон янги ҳикояларни ўзгача бир иштиёқ ва умид билан ўқийди. Чунки бугунги ижодкорлар маълум маънода бугунги давр адабиётини белгилайди. Айни шу жиҳатдан олсак, миллий адабиётимизга янги сўзлар, янги овозлар кириб келмоқда.
Нодирабегим Иброҳимованинг мазкур тўплами мутолааси китобхонни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. Чунки ёзилиши равон, тасвирлари ёрқин, қаҳрамонлари жонли, демак, мутолаа ўқувчини qiynamaydi...