Қўлингиздаги ушбу китоб АҚШнинг машҳур психологи, 30 дан ортиқ психологик китоблар ёзган Луиза Л. Ҳей (1926-2017) қаламига мансуб. Ушбу китоб шу пайтгача дунё бўйлаб 40 га яқин мамлакатда 50 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган.
Шунга аминмизки, ушбу китобни ўқий бошлашингиз билан ундан бош кўтара олмай қоласиз. Чунки бу асар ҳар бир инсонга касалликларнинг олдини олишда психологик қўлланма бўлиб хизмат қилади. Китобни ўқир экансиз, қандай психик ҳолатлар қайси касалликларга сабабчи бўлишини ва бу касалликлардан қутулиш учун қандай ҳаракат қилиш ҳақида бебаҳо маслаҳатлар учрайди. Шу билан бирга касалликдан қандай халос бўлиш ҳақида бир қанча қимматли маълумотлар берилган.
Ушбу китобда маълум бир касалликларни даволашда ёрдам берувчи тиббий тавсиялар ва маслаҳатлар берилмаган. Шунингдек, шифокорларнинг кўригисиз мустақил тарзда даволаниш тавсия этилмайди. Китобдан асосий мақсад- бардамлик, мустаҳкам соғлик ва кўтаринки кайфиятни сақлаб қолиш, шу билан бирга, бадавлат ва бахтли бўлишга ёрдам беришдир.