Рус ва жаҳон адабиётига катта таъсир кўрсатган адиб Фёдор Достоевский тўлақонли бадиий образларда нафақат воқеалар оқими ва инсонлар тақдирини, балки жамият маънавий ҳаётидаги фожиавий конфликтларни ҳам бера олган нодир истеъдод соҳибидир. Ўзининг роман ва қиссаларида фикрларнинг кескин курашини, ғоя ва дунёқарашнинг тўқнашувини маҳорат билан тасвирлаган. Унинг асарлари вазмин тасвир услуби эмас, акcинча, соф драматик жанрларга хос кескинлиги билан ажралиб туради.
Ушбу китобга киритилган дастлабки икки асарда адиб инсоннинг руҳий ҳолатини ҳаққоний тасвирлайдики, шунга кўра муаллифни РУҲИЯТ РАССОМИ деб атасак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Китоб сўнгида берилган мактубларда эса ёзувчининг ижод лабораториясидан бевосита бохабар бўлиш мумкин!