Болажонларимиз дунёқарашини ўстириш, уларда китобга муҳаббат уйғотишда эртакнинг ўрни беқиёс. Зеро, уларнинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги илк таассуротлари ҳам айнан эртаклар қаҳрамонлари тимсолида шакллана бошлайди. Мурғак қалбларда яхшиларга ва яхшиликка рағбат пайдо бўлади. Шу маънода эртак тинглаётган ёки ўқиётган дамлари болалар учун энг самарали тарбия соатидир.